Аҳолини тоза ичимлик сув таъминотини яхшилаш йўлида

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

2022 йил туман ахолисининг ичимлик сув таъминотини яхшилаш мақсадида “Обод қишлоқ” давлат дастури асосида 38.5 км ичимлик сув тармоқлари тортилиб, 2 дона сув иншооти реконструкция қилинди. Ушбу ишлар натижасида 400 та хонадоннинг ичимлик сув таъминоти яхшиланиб, 460 та хонадон ичимлик суви билан илк бор таъминланди. 

Махаллий бюджет маблағлари хисобидан туманнинг Тома, Гулшан МФЙ лар худудида 3.1 км ичимлик сув тармоқлари қурилиб, фойдаланишга топширилди.

“Самарқанд сув таъминоти” МЧЖ маблағлари хисобидан хамда ахоли хашар йўли орқали туманнинг Қиргули, Оқтепа, Нурафшон, М.Салимий, Тома 3.5 км ичимлик сув тармоқлари қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Туман худудида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 635-сонли қарорига асосан, туманнинг Дабусия МФЙ худудида 1 км ичимлик сув тармоқлари қурилиб фойдаланишга топширилди.  Шамсназар МФЙ худудида мавжуд Д-160 мм ичимлик сув тармоғи   2 км қисми реконструкция қилиниб фойдаланишга топширилди.

Тинчлик МФЙ худудида 12 км, Тўғолон МФЙ худудида 3 км ичимлик сув тармоғи қурилиш ишлари жараёнда эканлигини билдирамиз.

Давлат дастури асосида  туманнинг М.Олим, Худойберди, Хунарманд, Сардоба, Кўрпа, Қувондиқ МФЙ лар худудига 12.5 млрд маблағлар хисобига 65 км ичимлик сув тармоқлари режалаштирилган бўлиб, бугунги кунда ишлар олиб борилмоқда.

Туман худудида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 408-сонли қарорига асосан, туманнинг Бурқут, Ёбу, М.Нодим, Украш, Боғолони, Қайнарбулоқ, Чоргуша, Х.Элбеги, Сулувқўрғон, М.Салимий ва М.Улуғбек МФЙ худудида 42.3 км ичимлик сув тармоқлари қуриш режалаштирилган бўлиб, бугунги кунда ишлар жараёндалигини маълум қиламиз.  

Туманда жами 2022 йил мобайнида 28.5 млрд маблағ хисобига 170 км ичимлик сув тармоқлари қурилиб, 2 дона сув иншооти реконструкция қилинганлигини маълум қиламиз. Ушбу ишлар якуни билан туман ахолисининг  ичимлик сув таъминоти 75.6% дан 84.3% га етади.

“Самарқанд сув таъминоти” МЧЖ
Пахтачи туман филиали

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM