Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги "Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида"ги ПФ-5468-сонли Фармони юзасидан тумандаги тадбиркорлик субъектларига тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Бу орқали тадбиркорлик субъектлари ўзларига яратилаётган янги имкониятлар, қулайликлар ва имтиёзлар тўғрисида батафсил маълумотларга эга бўлишмоқда ҳамда давлатимизда олиб борилаётган оқилона сиёсатдан мамнун бўлишмоқда.