Жорий йилнинг 24 январ куни Самарқанд вилояти ҳокими Э.О.Турдимов Пахтачи туманига ташриф буюриб, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олди. Улар билан бўлган суҳбат жараёнида бугунги кунда Муҳтарам Юртбошимиз томонидан олиб борилаётган оқилона сиёсат орқали яратиб берилаётган шароитлар ҳақида гапириб ўтди. Шу ернинг ўзида мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан туман ҳокими ва ташкилот раҳбарларига тегишли кўрсатмалар берди.
Шу куннинг ўзида туманнинг 21-умумий ўрта таълим мактабида бўлиб, муассасадаги таълим шароити билан танишди. Ушбу мактаб биносини таъмирлаш юзасидан таклиф тайёрлаш учун тегишли ташкилотларга топшириқлар бериб ўтди.