Аҳоли билан “Сайёр учрашув” бўлиб ўтди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Жорий йилнинг 23 январ куни туман ҳокими В.Рахимов, туман ДСИ раҳбари А.Турғунов, туман прокурори ўринбосари С.Джаниев ҳамда ДХХ ходими Д.Қўчқаровлар раҳбарлигида туманнинг Гулшан маҳалласида жойлашган “Висол” базмгоҳида ҳудуднинг Гулшан, Тома, Ёбу, Истиқбол ва Мирзо Нодим маҳаллаларида истиқомат қилаётган фуқаролар билан “Сайёр учрашув (қабул)” ташкил этилди. Фуқаролар билан бўлган учрашувда туман ҳокимининг ўринбосарлари, “Халқ қабулхонаси” туман бўлими ходими, туман архитектори, туман молия, тиббиёт бирлашмаси, мактабгача таълим бўлими, ДСЭНМ, Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими, “Электр тармоқлари” корхонаси, “Сувоқава” ДУК, туман газ таъминоти бўлими, йўл қурилиш, ободонлаштириш, “Тоза ҳудуд” ДУК, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, “Нуроний” жамғармаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди раҳбарлари иштирок этишди.

Фуқаролар томонидан электр, газ, ичимлик суви, йўл, тиббиёт соҳаси, банк кредити, чиқиндиларни олиб кетиш каби масалалар кўтарилди. Ҳар бир кўтарилган масала бўйича тегишли соҳа раҳбарларига топшириқлар берилиб, назорати туман ҳокими ўринбосарларига юкланди.

Учрашувда 500 нафардан ортиқ фуқаролар иштирок этишди.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM