Мукофотлар муборак, маҳалла ифтихорлари!

Давлатимиз рабарининг 2017 йил 13 июлдаги «Маҳалла ифтихори» кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида»ги қароридан келиб чиқиб, яқинда Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика Кенгаши ўз фаолияти давомида юқори натижаларга эришган 314 нафар юртдошимиз номини эълон қилганди.
Самарқанд шаридаги Ёшлар марказида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 26 йиллигига бағишлаб ўтказилган тадбирда вилоятимизда маҳалла-куй, эл-юрт ташвишида жонкуярлик кўрсатаётган 38 нафар фидойи юртдошларимизга «Маҳалла ифтихори» кўкрак нишонлари тантанали равишда топширилди. Ана шундай юксак мукофотга сазовор бўлганлар орасида туманимиздаги «Гулобод» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Мастура Шомуродова ҳамда «Боғолони» маҳалла фуқаролар йиғини «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмаси рабари Умид Мамарасулов ҳам бор. 
– Қарийб 17 йилдан буён маҳалла тизимида фаолият кўрсатиб келаман, – дейди Мастура Шомуродова. – Конституциямиз қабул қилинган кун арафасидаги тантанали тадбирда вилоятимиз ҳокими қўлидан юксак мукофотни олар эканман жуда ҳаяжонда эдим. Бу мукофот менга фаолиятим давомида янада катта масъулият юклайди. Келгусида ҳам маҳалламизнинг ободлиги, аҳолимизнинг турмуш фаровонлигини юксалтириш йўлида бор куч-ғайратимни аямайман. 
– Маҳалламизда 596 та оилада 2230 нафар аҳоли истиқомат қилади, – дейди Умид Мамарасулов. – Улар бир-бирлари билан жуда аҳил. Барча хонадонлар аҳли билан ҳамжиҳатлигимиз сабабли кейинги йилларда маҳалламизда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик содир этилмади. Шу туфайли мен ушбу мукофотни бутун маҳалла аҳлига берилган, деб ҳисоблайман.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM