“Юлдузли Паризода” тез кунда ўз фаолиятини бошлайди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Пахтачи тумани Тома маҳалласида жойлашган “Юлдузли Паризода” нодовлат таълим масканига тегишли умумий ер майдони 0.27 га, шу жумладан қурилиш ер ости майдони 244,35 кв.метр бўлган бинони ташкил қилади.
“Юлдузли Паризода”  НТМ 250 ўринга мўлжалланган бўлиб, шу ҳудуддаги 250 нафар тарбияланувчиларни қамраб олади. "Аёллар" ва "Ёшлар дафтари"га киритилган хотин-қизларни иш билан таъминлашни ният қилган.
Давлат-хусусий шерикчилик асосидаги мактабгача таълим ташкилоти раҳбари Эргашев Исмоил томонидан ташкил этилган. Ташкилот  таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари тўлиқ якунига етказилган.
Бугун 17-май куни Пахтачи тумани ҳокими М.Хамдамов мазкур муассасада бўлиб олиб борилаётган ишлар билан танишди.
Ушбу Давлат-хусусий шерикчилик асосидаги мактабгача таълим ташкилоти тез кунларда ўз фаолиятини бошлайди

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM