“Ўғирлик жинояти тушунчаси, унинг салбий оқибатлари ва ушбу жиноятнинг олдини олиш чоралар” мавзусида семинар ўтказилди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 53-моддасига мувофиқ мамлакат иқтисодиётининг негизини турли шаклдаги мулк ташкил этади. Мулк мутлоқ даҳлсиз ҳисобланади ва давлат томонидан қўриқланади, унга нисбатан ҳар қандай тажовуз қонунга зид деб топилади.

Жабрланувчининг ёки бошқаларнинг йўқлигида ёки улар бор бўлсада, уларга билдирмасдан ўзганинг мол-мулкини яширин талон-торож қилиш ўғрилик ҳисобланади. Бордию жабрланувчи ёки бошқалар мол-мулкининг олинаётганлигини кўрган бўлсада, лекин айбдор билдирмасдан ҳаракат қиляпман деб ўйлаган бўлса, бундай қилмишни ҳам ўғрилик деб тавсифлаш лозимлиги Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг “Ўзгалар мулкини ўғирлик, талончилик ва босқинчилик билан талон-тарож қилиш жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”га Қарорининг 1-бандида белгилаб ўтилган.

Афсуски ҳозирги кунда кенг жамоатчилик орасида олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот ишларига қарамасдан ҳалқимиз орасида айниқса ёшлар ўртасида ўғрилик жинояти учраб турибди.

Жиноят ишлари бўйича Пахтачи туман судининг раиси А.Акрамов томонидан Пахтачи туман халқ таълими бўлими ходимлари иштирокида “Ўғирлик жинояти тушунчаси, унинг салбий оқибатлари ва ушбу жиноятнинг олдини олиш чоралар” мавзусида семинар ўтказди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, ёшларимиз бугунги кунда яратиб берилаётган шарт-шароитлар ва имкониятлардан оқилона фойдаланиб давлат ва жамият тараққиёти йўлида ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшишини истар эдик.

 

Жиноят ишлари бўйича Пахтапчи

туман судининг раиси                                                                    А.Акрамов

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM