PISA, PIRLS, TIMSS 8-Мактаб талқинида

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

30-апрель куни Пахтачи туманининг 8-умумий  ўрта таълим мактабида “Халқаро тадқиқотларга тайёргарлик кўриш амалиёти PISA, PIRLS, TIMSS мавзусида ҳудудий семинари бўлиб ўтди. Ушбу семинарда туман услубчилари бошчилигида умумтаълим  мактаблари ўқитувчи-мураббийлари иштирок этишди.
Семинарда мактабнинг бошланғич синф ўқитувчилари  Н.Ғойибова  ва Н.Нарзуллаева, юқори синфлардан она тили фани ўқитувчиси М.Қаюмов, кимё фани ўқитувчиси М.Тиловова, География фани ўқитувчиси И.Сувонов, математика фани ўқитувчилари С.Муҳаммадиев ва Д.Муҳаммадиева, биология фани ўқитувчиси М.Умировалар халқаро тадқиқотларга тайёргарлик кўриш бўйича ўз маҳоратларини кўрсатган ҳолда семинар дарслар ташкил қилишди.
Семинарга ташриф буюрганлар, даставвал, мактаб остонасига қадам қўйишлари биланоқ жамоа томонидан ўзбекона лутф ила кутиб олиниб фанлар сайёраси билан таништирилди. Мактаб директори Ф.Суванов раҳбарлигида жамоа семинарга катта иштиёқ билан тайёргарлик кўришганлиги яққол намаён бўлди. Ҳар бир фан учун жонли бурчаклар ташкил этилиб, мактаб табиий гуллар билан безатилди.

Семинар иштирокчиларига тақдим этилган ҳар бир дарс ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланилган ҳолда юксак маҳорат билан ўтиб берилди. Семинар ниҳоясида меҳмонлар дарслар юзасидан фикр–мулоҳазаларини билдиришди. География фани ўқитувчиси И.Суванов ҳамда кимё фани ўқитувчиси М.Тилововаларнинг ишлари вилоятда, математика фан ўқитувчилари С.Муҳаммадиев ва Д.Муҳаммадиеваларнинг ишлари туманда, она тили ўқитувчиси М.Қаюмовнинг ишлари мактабда оммалаштирилиб, кейинги босқичга тақдим этишга тавсия этилди.
Туман Халқ таълими бўлими услубчилари ҳамда қўшни мактаблардан ташриф буюрган ўқитувчилар мактабда семинарга яратилган шароитлари муҳит ва ўтиб берилган маҳорат дарслари учун  устозларимизга ташаккур билдиришиб, кейинги ишларига муваффақиятлар тилашди.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM