Ғойибота қабристони обод бўлмоқда

Пахтачи тумани Қувондиқ маҳалласи ҳудудидаги «Ғойиб ота» қабристони ижтимоий тармоқда ободонлаштиришга муҳтож деб хабар тарқалган.
Ушбу қабристони ҳам ободонлаштириш ишлари тумандаги 59 та қабристоннинг барчаси қатори дастур асосида ободонлаштирилмоқда. Туман Ободонлаштириш бошқармаси томонидан 5 гектарли "Ғойиб ота" қабристони атрофининг 640 метр тўсиқ билан ўралган бўлиб 320 метр қисми тўсиқлар билан ўраш ишларига тайёрланмоқда. Ободонлаштириш бошқармаси томонидан қабристон ёнидан «Ғойиб ота» масжидига борадиган 200-300 метр йўлга ҳам тош тўкиш ишлари режалаштирилган.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM