Пахтачиликлар сизни унутмайди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Зулайҳо Норқулова 1937 йил 12 апрелда Пахтачи тумани Ниёзжоби қишлоғида туғилди.

Ёшлигидан пахтага меҳр қўйди, 1956 йилги мавсумда қўлда 25 тонна пахта териб, кўпчилик эътиборига тушди.

Зулайҳо Норқулова оддий колхозчиликдан меҳнат фаолиятини бошлади. 1960-1962 йилларда Охунбобоев жамоа хўжалиги, Пахтакор туман партия қўмиталарининг котиби, 1962-1973 йилларда Охунбобоев жамоа хўжалиги раиси бўлиб ишлади.

Шундан кейин 9 йил давомида Пахтачи туман партия қўмитасининг биринчи котиби лавозимида фаолият кўрсатди. 1982-1983 йилларда Ғалаба қишлоқ кенгашининг раиси, 1983-1987 йилларда Навоий давлат хўжалиги директори, бўлим бошлиғи ҳамда пенсияга чиққунга қадар Пахтакор қишлоқ кенгаши раисининг ўринбосари вазифаларида ишлади.

З.Норқулованинг хизматлари муносиб баҳоланган. У ўз даврида бир неча орден ва медаллар билан мукофотланган. Меҳнат Қаҳрамони бўлган.

У иккинчи чақириқ республика Олий Совети депутатлигига сайланган.

Зулайҳо Норқулова туманга раҳбарлик қилган йилларда қурилиш ва ободонлаштириш ишларига алоҳида эътибор берди. Кўплаб бинолар бунёд этилишида бош-қош бўлди. Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш ва ҳосилдорликни оширишга катта аҳамият берди.

З.Норқулова 2012 йилда 75 ёшида вафот этди.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM