М У Р О Ж А А Т

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Пахтачи туман аҳолисига туман Ободонлаштириш бошқармаси маъмурияти ва қабристонларни сақлаш бўлими томонидан

М У Р О Ж А А Т

Пахтачи туман Ободонлаштириш бошқармаси балансида ҳозирги кунда 59 та қабристон мавжуд бўлиб, уларга 18 та қабристон назоратчиси ва 58 та қабристон қаровуллари фаолият юритиб келмоқда.

Мавжуд қабристонларнинг умумий майдони 202,5 гектарни ташкил қилиб, 26757 метр майдони девор ва панжаралар билан ўралган бўлиб, 27175 метр майдони очиқ ҳолатда. Қабристонларда 7280 тадан ортиқ манзарали ва бутасимон дарахтлар мавжуд. Жорий йилнинг хозирги кунига қадар барча қабристонларда ободонлаштириш ишлари олиб борилиб ҳар хил турдаги 3050 дан ортиқ манзали дарахтлар бўталаниб оқланди ва ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишлари давом этмоқда. Жумладан Фаровон Йўлдошобод маҳалласидаги “Эшонқора” қабристонида 300 м2, Кештали маҳалласидаги “Жумабозор” қабристонида 100 метр, Кўрпа маҳалласидаги  “Суялота гажак” қабристонида 50 метр йўлаклар  бетон стяжка қилинган. М.Салимий маҳалласидаги “Савул эшон” қабристонига йўлакларни бетон стяжка қилиш учун 1500 кг цемент берилди.  Дўнг маҳалласидаги “Кўктош” қабристонига 200 дона манзарали дарахтлар, Оқтепа маҳалласидаги “Оқтепа” қабристонига 100 дона манзарали дарахтлар, М.Салимий маҳалласи “Мирсаид Охун” қабристонига 100 дона манзарали дарахтлар, Найман маҳалласи “Кўктош” қабристонига 50 дона, Кештали маҳалласининг “Жумабозор” қабристонига 25 дона манзарали дарахтлар, Фай маҳалласи “Дўнг” қабристонига 10 дона манзарали дарахтлар экилган.

2021 йилда Истиқбол маҳалласи “Ниёз жоби” қабристони атрофи 250 метр девор (еврозабор) билан, Чашма маҳалласи “Ғойибота” қабристони атрофи 100 метр девор (еврозабор) билан, Чашма маҳалласи “Қарнабота” қабристони атрофи 100 метр девор (еврозабор) билан, М.Салимий маҳалласи “Савул эшон” қабристони атрофи 150 метр девор (еврозабор) билан ва Наҳрипай маҳалласи “Ҳакимқул” қабристони атрофи 150 метр девор (еврозабор) билан, жами 750 метр узунликдаги атрофи девор билан ўраш бўйича дастур қилиниб, Истиқбол маҳалласининг “Ниёз жоби” қабристони атрофи 250 метр девор (еврозабор) билан ўралди.

Шу ўринда тумандаги барча маҳалла раислари, фаоллари ва аҳолисидан Муборак Рамазон ойида 9-май Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ҳудудлардаги қабристонларни яқинлари қабрларини ободлиги, тозалиги учун ўз ҳиссаларини қўшишларини сўраймиз!

Пахтачи туман Ободонлаштириш бошқармаси маъмурияти

2015-2024 © Хокимият Пахтачийского района. Разработан в: SAKTRM