Касбим менинг фахрим менинг!

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Самарқанд  вилояти Пахтачи туманидаги 47- умумий ўрта таълим мактаби 1993-йил ташкил топган бўлиб, ҳозирги кунда 39 нафар педагог ходим  фаолият юритиб келмоқда. Шулардан 4 нафари олий тоифали, 4 нафар 1-тоифали, 20 нафар ўқитувчи 2-тоифа, 11 нафар мутахасис олий маълумотли ўқитувчилар 386 нафар ўқувчиларга таълим-тарбия бериб келмоқда. Мактабда иқтидорли  ва истеъдодли ўқувчилар кўпчиликни ташкил этади. Тасвирий санъат ва спорт мусбоқалари бўйича мактаб ўқувчилари Республикада миқиёсида ўтказилаётган кўрик  танловларда фахрли ўринларни эгаллаб келмоқда.
        Яқинда 47- умумий ўрта таълим мактабида Пахтачи туман "Нуронийлар" кенгаши билан биргаликда  "Касбим менинг –фахрим менинг" мавзусида туман семенари ҳамда мактабда "5 та муҳим ташаббус" шиори остида тадбир бўлиб  ўтди.
        Тадбирга Нуронийлар Кенгаш аъзолари ва Ўзбекистон Лебирал Демократик партия аъзолари, ХТБ мудири Ш.Султонов, ММИБДЎ методисти Я.Эшхонова ,П.П.Т.М раҳбари Х.Долиев, фахрий устозлар, ота-оналар кенгаш раиси, Можор,Наҳрипай маҳаллалари раислари ва бошқа меҳмонлар ташриф буюрди.
  "Касбим менинг –фахрим менинг" семенарида
1  7-11синфлар ўқувчилари иштирокида олий ўқув юртлари ҳақида, касб-ҳунар мактаблари академик лецейлар, замонавий касблар ҳақида маълумотлар берилди.
2  7-синф ўқувчилари иштирокида касбларга оид рақслар ижро этилди.
3  10-синф ўқувчилари иштирокида турли хил касбларга оид саҳна кўринишлари ижро этилди.
Тадбирда мактаб ўқувчилари томонидан "5та муҳим ташаббус" номли тадбир намойиш этилди.
1  1-ташаббус йўналиши бўйича ўқувчилар тасвирий санъат ва мусиқа йўналишида ўз иқтидорларини намойиш этдилар.
2  2- ташаббус спорт йўналишида 6-8 синф ўқувчилари  иштирокида турли хил спорт ўйинлари намойиш этилди.
3  3- ташаббус компютер саводхонлиги ўқувчилар томонидан намойиш этилди.
4  4- ташаббус китобхонлик бўйича ўқувчилар томонидан шерлар ижро этилди.
5  5- ташаббус мактаб ўқувчи қизлари томонидан тикувчи, тўқувчилик ва бошқа ҳунарлар намойиш этилди.
              Мактаб директори Ш.Aрзиқулов  ташаббуси билан ўтказилган тадбирда мактаб жамоаси ўқитувчилари, Ў.И.Б.Д.Ў    Ш.Эллиев, М.М.И.Д.Ў.  Ю.Норқулова  мактаб руҳшуноси Ш.Қувонова ва Ҳ.Йўлдошова, ёшлар етакчиси  Ф.Турсунова  тасвирий санъат Ҳ.Умарова ва технология , жисмоний тарбия устозларини ўқувчиларни тадбирга  жалб қилишда ҳиссалари катта бўлди.

2015-2024 © Хокимият Пахтачийского района. Разработан в: SAKTRM