PIRLS- 2021 халқаро тадқиқотларида 4-синф ўқувчиларимизнинг ўқиш саводхонлиги баҳоланади

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

   2021- йил 30- январ куни “PIRLS - 2021 халқаро тадқиқотларида ўқувчилар ўқиш саводхонлигини шакллантиришда ота-она ҳамкорлигини кучайтириш” мавзусида  тумандаги 29- умумий ўрта таълим мактабида бошланғич синф ўқитувчилари иштирокида амалий ўқув-семинари бўлиб ўтди.
   Aпрел ойида ўтказилган PIRLS халқаро баҳолаш дастурида 70 га яқин давлатлар қаторида мамлакатимиздаги  4-синф ўқувчилари ҳам  илк маротаба иштирок этишди.  Бу жараёнда ўқувчиларнинг ўқиб тушуниш кўникмаси  халқаро даражада баҳоланади.
     PIRLS бошланғич синф ўқувчиларининг синф ва синфдан ташқари ўқишини баҳолашда иккита кенг қамровли мақсадга, яъни “бадиий тажриба орттириш”, ҳамда “ахборотни олиш ва ундан фойдаланиш”га қаратилди.


  Семинар дастури  PIRLS халқаро баҳолаш дастурида асосида тузилган бўлиб, асосий иш иштирокчиларни семинар кун тартиби билан таништириш билан бошланди. Ўқиш фанидан PIRLS халқаро баҳолаш тадқиқотлари асосида  “Кичик лой бўлаги”  мавзусида  29- умумий ўрта таълим мактаби бошланғич синф  ўқитувчиси Эрназарова  Ҳолида очиқ машғулот ўтган бўлса,  математика фанидан TIMSS халқаро баҳолаш тадқиқотлари асосида “Ўтилганларни мустаҳкамлаш” мавзусида ушбу мактабининг  бошланғич синф ўқитувчиси Маҳманиёзова Гуласал очиқ машғулот ўтказди. Очиқ машғулотлар тугагач, “PIRLS - 2021 халқаро тадқиқотида ўқувчилар ўқиш саводхонлигини шакллантиришда ота-она ҳамкорлигини кучайтириш” мавзусида бошланғич синф ўқитувчиси Ўринова Дилрабо,  “Бошланғич  синф  ўқувчиларини  математика дарсларида мантиқий фикрлашга ўргатиш” мавзусида бошланғич синф ўқитувчиси Ғаниева Гулистон,  “Бошланғич синф  ўқувчиларининг  нутқий саводхонлиги ҳамда креатив фикрлашида давра суҳбатининг ўрни” мавзусида бошланғич синф ўқитувчиси Мамадиярова Муножатлар семинар иштирокчилари билан маърузалар ва амалий машғулотлар олиб боришди. Бундан ташқари ушбу мактабда таҳсил олаётган 4-синф ўқувчиларининг хонадонларида ота-оналар билан PIRLS халқаро баҳолаш дастури асосида олиб борилаётган ишлар ҳам ўрганилди. Ўрганиш натижалари шуни кўрсатдики, PIRLS халқаро баҳолаш дастури асосида тайёрланган матн дафтарлари барча ота-оналарга етиб борган ва ота-она мана шу дафтарлардаги матнларни фарзандларини билан биргаликда ўрганишётганликларини, уларга ёрдам беришаётганликларини айтиб ўтишди. Семинар сўнгида дастур асосида ўтказилган машғулотлар ва маърузалар ҳамда ота-оналар билан олиб борилаётган ишлар таҳлили ўтказилди. Таҳлилга кўра мактабда ташкил этилган очиқ машғулотлар ва маърузалар иштирокчилар томонидан намунали ташкил этилганлиги таъкидлаб ўтилди.  Йиғилиш қарорига кўра 29-умумий ўрта таълим мактаби бошланғич синфлар услубий бирлашмасида олиб борилаётган иашлар намунали деб топилди ва услубий бирлашма ишлари туман миқёсида оммалаштирилди.
Туманимиздаги ўқувчиларимизнинг халқаро баҳолаш дастурида иштирок этиб, юқори натижаларга эришиш мақсадида ўтган ўқув йилидан буён бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди. Мана шу ўқув йилида ҳам бу бўйича чора-тадбирлар режаси тузилган бўлиб, шу асосда январ ойидан бошлаб ҳар ойда икки мартадан ҳаракатдаги ўқув семинарлари  умумий ўрта таълим мактабларида ўтказиб борилиши кўзда тутилган. Бу ўқув семинарларининг ўтказилишидан мақсад, асосан ўқувчиларни халқаро баҳолаш дастурида қатнашиб, натижалар қувонарли ҳолатда бўлишига қаратилгандир. Мақсадимиздан келиб чиққан ҳолда биз методистлар ўқитувчилар билан, ўқитувчиларимиз эса ўқувчилар ва ота-оналар билан ҳамкорликда ишлашлари жуда муҳумдир.

Р.У.Аллаёрова

Самарқанд вилояти, Пахтачи тумани
ХТБ бошланғич таълим методисти

2015-2024 © Хокимият Пахтачийского района. Разработан в: SAKTRM