Ғўзада дефолиатсиянинг аҳамияти

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Республикамиз қишлоқ хўжалигининг асосий тармоғи пахтачилик ҳисобланади. Дунёда пахта толаси ишлаб чиқариш бўйича республикамиз бешинчи ўринда туради. Аммо шуни таъкидлаб ўтиш керакки, юқори сифатли ва харидоргир пахта толаси ишлаб чиқариш учун деҳқончилик тизимида ўзига хос муайян агротадбирларини амалга ошириш керак бўлади.Пахта ҳосилини териб олишдан аввал ғўза баргларини сунъий туктириш яъни, дефолиатсия тадбири ғўза агротехникаси тадбирлари ичида алоҳида ўрин тутади. Чунки, тезпишарлиги турлича бўлган ўрта ва ингичка толали ғўза навларида ўз вақтида ўтказилган кимёвий баргсизлантириш-дефолиатсия, кўсаклар очилишини тезлаштиради, юқори сифатли тола миқдорини оширади, тола ва кўсакларнинг чиришини бартараф қилиб, етиштирилган ҳосилни ёғин-сочинга қолдирмай териб олинишини таъминлайди. Маълумки, ўз вақтида ва сифатли ўтказилган дефолиатсия таъсирида ғўза барглари тўкилиши билан бирга, ғўза қатор орасида ҳаво айланиши яхшиланади, ҳарорат ошади, тупроқ ва ҳаво намлиги пасаяди, ўсимлик қуёш нури ва ёруғликдан самарали фойдаланади. Дефолиантлар таъсирида ғўза баргида фотосинтез жараёни бузилиб, ўсимликнинг нафас олиши тезлашади, фотосинтез маҳсулдорлиги пасайиб, баргда умумий ва эркин сув миқдори кескин камаяди

Фотосинтез жараёни бузилгач, барг банди билан поянинг туташган жойида ажратувчи қатлам ҳосил бўлгунча, баргдаги озуқа моддалар ғўза кўсакларига силжий бошлайди.

Дефолиантлар таъсирида ёш, энди етилаётган кўсаклар керакли озуқани қисқа муддатда ўзлаштириб, тўлиқ етилади.

Ғўза дефолиатсиясининг самарадорлиги энг аввало дефолиатсия муддати ва далани тўғри танлашга боғлиқдир.

Айтиш жоизки, ҳамма ғўза навлари ҳам дефолиантларга ёки ҳамма дефолиантлар ҳам турли ғўза навларида бир хил таъсирчанликка эга эмас. Чунки, ҳар бир ғўза нави ўзининг биологик хусусиятига кўра барглари қалин, сербарг ва аксинча бўлиши мумкин. Шу боисдан ҳамма ғўза навларида ҳам дефолиантларни бир хил меъёрда қўллаш тўғри келавермайди.

 

О'симликлар карантини ва ҳимояси Пахтачи туман бо'лими ходимлари

 

 

2015-2023 © Paxtachi tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM