Ипотека кредитлари бўйича субсидиялар ажратишда қандай ўзгаришлар киритилди?

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

“2023 йилда бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–51-сон, 13.04.2023 й.) қабул қилинди

Фармонга кўра, бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашнинг амалдаги тартибига 2023 йил 1 майдан қуйидаги ўзгартиришлар киритилади:

  • банкларга расмий даромадга эга бўлмаган шахсларга ипотека кредитини ажратишда уларнинг тўлов қобилиятини аниқлашнинг муқобил усулларидан фойдаланишга, шу жумладан қарз олувчиларнинг банк картаси айланмаси, ижара, коммунал ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа харажатларини инобатга олувчи скоринг тизими жорий қилинади;
  • банкларга қарз олувчи томонидан тўланган дастлабки бадал миқдори, имтиёзли давр муддати ва бошқа кўрсаткичлардан келиб чиқиб, субсидиясиз ажратиладиган ипотека кредитлари бўйича табақалаштирилган фоиз ставкаларини ўрнатиш ҳуқуқи берилади;
  • профессионал таълим ташкилотларининг муҳандислик, ишлов бериш ва қурилиш соҳаларидаги махсус фанлар бўйича дарс бераётган ёки ўқув амалиётини ўтказаётган ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш таълим усталарига имтиёзли шартларда субсидия хабарномаларини бериш тартиби жорий этилади;
  • уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун олинадиган ипотека кредитлари бўйича берилган субсидия тақдим этиш тўғрисидаги хабарномаларнинг амал қилиш муддати 4 ой этиб белгиланади;
  • 2023 йил учун ипотека кредитлари бўйича субсидиялар ажратишга доир аризалар тасдиқланган параметрлар доирасида 2023 йил 1 майдан 2023 йил 1 декабргача қабул қилинади;
  • Иқтисодиёт ва молия вазирлигига “Халқпарвар” комиссияларининг ахборотига асосан хато ажратилган деб топилган субсидия хабарномаларини дастурий таъминотдан тўғридан-тўғри бекор қилиш ва тўловларни тўхтатиш ҳуқуқи берилади.

Бунда:

2023 йил учун бир қарз олувчига ажратиладиган ипотека кредитининг энг кўп миқдори 2022 йилда белгиланган миқдорда сақлаб қолинади;

мазкур Фармон қабул қилингунига қадар субсидия тақдим этиш тўғрисидаги хабарномага эга бўлган шахсларга субсидиялар 2022 йилда амалда бўлган шартлар ва миқдорларда ажратилади.

Фармонга кўра, вилоятимиз учун 2023 йилда республика бюджети маблағлари ҳисобидан ажратиладиган янги субсидиялар сони 551 тани, маҳаллий бюджетлар қўшимча манбаларининг маблағлари ҳисобидан ажратиладиган субсидиялар сони 990 тани ташкил этади.

Мазкур кредитларнинг камида 30 фоизи хотин-қизларга ажратилиши белгиланган.

 

Туман ҳокимлиги бош юрисконсульти Ш.Хидиров

 

2015-2024 © Paxtachi tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM