Пахтачида қарздор ота жазосини олди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Фарзандларнинг соғлом ва баркамол авлод сифатида вояга етишида ота-оналар масъул бўлиб, болаларини ижтимоий таъминлашга мажбур эканлиги, мажбуриятни ихтиёрий равишда бажармаган ота (она)дан алимент ундирилиши қонунларда белгилаб қўйилган.
 
Бюронинг Пахтачи туман бўлими иш юритувида бўлган фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро суднинг қарори билан қарздор Ж.Я. ундирувчи С.Э.нинг фойдасига икки нафар фарзанди учун алимент қарзини тўлашдан бўйин товлаб келган.
Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари  давомида қарздорларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 47-(4)-моддасига асосан маъмурий иш қўзғатилиб, жиноят ишлари бўйича Пахтачи туман судининг қарорига асосан 15 суткадан қамоқ жазоси тайинланди.

Абдусаид РАИМОВ, 
Бюронинг Пахтачи туман 
бўлим давлат ижрочиси.

2015-2024 © Paxtachi tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM