БРИФИНГ: Пахтачи туманида коронавирус бўйича вазият қандай?

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ассалому алайкум, ҳурматли пахтачиликлар, ижтимоий тармоқ кузатувчилари!

          Ҳаммамизга маълум коронавирус инфекцияси билан касалланиш кўрсатгичи апрель ойидан бошлаб бутун дунёда бўлгани каби Республикамизда ҳам кўпайиш кузатилмокда.

  Дунё бўйича коронавирус касаллиги билан касалланганлар 152 002 365 нафар бўлиб, вафот этганлар 3 193 642 нафарни ташкил этмоқда. Бу кўрсатгич асосан Амерка, Бразилия ва Ҳиндистон давлатларида юқорилигича қолмоқда.

         Республикамизда коронавирус инфекцияси билан  касалланганлар сони 90 000 дан ошди. Куни кеча ушбу касаллик билан касалланганлар 378 нафарни ташкил қилди.

         Коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида жорий этилган карантин тадбирлари ижтимоий-иқтисодий ҳаётга ўз таъсирини кўрсатмоқда. Шундай оғир вазиятда  Президентимиз томонидан мамлакатимизда коронавирус инфекциясининг кенг тарқалишини олдини олиш, аҳоли саломатлигини сақлаш, унинг иқтисодиётга салбий таъсирини юмшатиш, карантин шароитида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга қаратилган кўплаб фармон ва қарорлар қабул қилинди.

Жумладан, Республика махсус комиссиясининг 2020  йил 26 мартдаги  асосида “Ўзбекистон Республикасида коронавирус инфекцияси кенг тарқалишининг олдини олишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги 176- сонли ва 2021 йил 17 апрелдаги 69-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Пахтачи  туманида бир қатор ишлар амалга оширилиб келинмокда. Карантин даврида санитария нормаларига ҳамда амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ тарзда коронавирус инфекциясининг тарқалишини олдини олиш мақсадида туман штаби ташкил қилинди. Штабга тиббиёт бирлашмаси, СЭО ва ЖСБ, ИИБ ва миллий гваридия  ходимлари бириктирилиб, коронавирус кўпайишини олдини олишга каратилган  ишлар амалга оширилмоқда.

Туманда 29 апрель ҳолатига 56 нафар фуқаролар уй назоратида турибди. Хонадонлар сони 12 та. 2021 йил 29 апрель холатига туманда жами 21 ҳолатда каронавирус инфекцияси қайд этилган. Булар январ ойида 1 нафар, феврал ойида 2 нафар, март ойида 1 нафар ва апрел ойининг 29 кунида 16 нафар беморларда коронавирус инфекцияси қайд этилди.  2021 йил январ- март ойларида 5 та ҳолатда қайд этилган бўлса апрел ойига келиб касалликни кескин кўпайиши кузатилмоқда. Апрел ойида 16 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, 6 нафари 27 умумий ўрта таьлим мактаби ўқувчилари, 1 нафари 27 умумий ўрта таьлим мактаб ўқитувчиси, 1 нафари нафари 27 умумтаьлим мактаб фарроши ва 1 нафари 25 умумтаьлим мактаб ўқитувчиси қолганлари уюшмаган аҳолини ташкил этади.

Эпидемиологик кўрсатма бўйича иситма қилган беморлар, коронавирусга гумон қилинганлар ҳамда профилактик мақсадда коронавирусга текшириш учун намуналар олиниб ПЦР усулида текшириш учун Каттақўрғон шаҳар СЭО ва ЖС бўлимга юборилмоқда. Бугунги кунгача лаборатория ходимлари томонидан 7 854 та коронавирусга текшириш учун намуна олинган.

          Барча қайд этилган касаллик ўчоқларида эпидемиологик суриштириш ишлар ўтказилиб касаллик манбалари ва бирламчи мулоқотда бўлганлар аниқланиб Республика махсус комиссиясининг 69-сонли баёнида кўрсатилган тартибда кунлик ички ишлари бўлими ва миллий гвардияга хабар берилиб уй карантинга олиш тадбирлари ҳамкорликда амалга оширилиб келинмоқда.

       Шунингдек, тумандаги бозорлар, савдо нуқталари мактаблар, мактабгача таълим ташкилотлари, масжидларда  ИИБ, миллий гвардия ходимлари иштирокида рейдлар ташкил этилиб профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда.

       Дезинфекция бўлими томонидан 15 та маъмурий биноларда , 14 та масжидларда, 18 та мактаб, 22 та мактабгача таълим, 4 та бозорлар, қурилиш моллари дўконларда, 15 та дорихоналарда, 6 та кўп қаватли уйларда   ва бошқа объектларда дезинфекция тадбирлари амалга оширилиб келинмоқда.

          2021 йил 1 май холатига  4000 дан кўпроқ аҳоли  коронавирусга қарши эмлаш билан қамраб олинди. 29 апрелдан бошлаб Республика эмлаш штабининг кўрсатмасига асосан ўқитувчилар, мактабгача таълим ташкилоти ходимлари ва сурункали касалликлари бор аҳолини эмлаш бошланди. Эмланганлар орасида эмлашдан кейинги реакция ҳолатлари кузатилмади. Режага асосан 15 355 нафар ахолини коронавирусга қарши эмлаш режалаштирилган.

         Аҳоли  орасида тарғибот тадбирлари олиб бориш мақсадида 425 донадан ортиқ  буклет, 1 850  тага  яқин  эслатмалар тарқатилди. Аҳоли гавжум жойларда 18  маротаба  маърузалар  қилинди.  4253 маротаба  суҳбатлар ўтказилди. Коронавирус инфекциясига қарши курашишда самарадорликни ошириш мақсадида 202  нафар  шифокор,  872  нафар  ўрта  тиббиёт  ходими  короновирус  инфекциясининг  олдини  олиш  бўйича тайёргарлиги,  билим  савияси  оширилди.

        Жами эпидемик нохуш давлатдан келган фуқаролар сони 350 нафар бўлиб, барчаси 14 кунлик уй назоратига олиниб, бугунги кунда касаллик белгилари аниқланмаганлиги сабабли уй назоратидан чиқарилди.

Аҳоли ўртасида касалликни кенг тарқалишини олдини олишда қўйидаги тавсияларга амал қилишингиз суралади:

Умумий овқатланиш обектларида

•    банкетлар ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказишга йўл қўймаслик;

•    ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқопда бўлиши;

•    ҳар бир мижоздан кейин стол ва бошқа жиҳозларнинг юза қисмини дезинфекцион воситалар билан тозалаш.

 

Буюм бозорлари фаолиятида

•    буюм бозорлари доимий равишда дезинфекция қилиниши;

• уларнинг кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозланиши;

• сотувчилар ва ҳаридорлар тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоплардан фойдаланиши, ижтимоий масофани сақлаши;

•    ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37°С ва ундан юқори бўлган, инфекция аломатлари мавжуд бўлган ҳолатда ҳамда тиббий ниқобда бўлмаган  ҳолларда буюм бозорлари ҳудудига киритмаслик чораларини кўриш талаб этилади.

Автобуслар қатновида

• транспорт воситасини якуний йўналиш нуқтасида дезинфекция қилиш;

• автобус салонига фақатгина тиббий ниқоблардаги йўловчиларни киритиш;

• ҳайдовчиларни тиббий қўлқоп ва тиббий ниқоблар билан таъминлаш ҳамда уларнинг мунтазам равишда ўз вақтида алмаштириб борилиши чораларини кўриш.

Шундай экан ҳар биримиздан Республикамиз ва бутун дунёда давом этаётган карантин қоидаларига риоя қилишимиз, кўчага мақсадсиз чиқмаслигимиз, тиббий ниқобсиз юрмаслигимиз, қўл бериб кўришмаслигимиз, талаб этилади.

Ҳаммамиз ўз соғлигимизни асрасак ота-онамиз, фарзандларимиз ҳамда атрофимиздаги инсонларнинг соғлиги, хотиржамлиги учун қайғурган бўламиз. Шундай экан азиз пахтачиликлар  карантин қоидаларига қатъий амал қилинг ва ўзингиз, яқинларингиз ҳамда ўзгалар саломатлигига бефарқ бўлманг. Белгилаб берилган чекловларга қатъий амал қилишда, ҳамжиҳат бўлайлик.

 

Эътиборларингиз учун раҳмат!

 

Туман СЭО ва ЖС бўлим бошлиғи

М.Расулов

2015-2024 © Paxtachi tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM