Events

Ҳоким кубоги соҳиби аниқланди

9 май куни Президентимизнинг 5 ташаббуси ижросини таъминлаш ва 9 май “Хотира ва қадрлаш” куни муносабати билан Пахтачи туман ҳокимлиги, Нуроний жамғармаси, Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органларини мувофиқлаштириш бўйича Пахтачи туман кенгаши билан Ўзбекистон ЁИ Пахтачи туман Кенгаши ҳамкорликда спортнинг минифутбол туридан 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида “Ҳоким кубоги” ўтказилди.

Туман ҳокими тумандаги уруш фахрийларининг хонадонига ташриф буюрди

Жорий йилнинг 8 май куни Пахтачи тумани ҳокими В.Рахимов тумандаги 2-жаҳон уруши қатнашчилари Сапаров Ғаффор бобо ва Одилов Тўхли боболарнинг хонадонига ташриф буюрди.

Уруш қатнашчилари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан яна бир бор ўтказилди

Уруш қатнашчилари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан яна бир бор ўтказилиб, улар доим бизнинг эътиборимиз марказида эканликлари билдирилди.

Чуқурлаштирилган тиббий кўрикка шахсан тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Ш.Жабборов раҳбарлик қилди.

“Ташаббус-2019” кўрик-танловининг Пахтачи туман босқичи ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019  йил 14 апрелдаги  278-Ф-сонли фармойишининг ижроси юзасидан  Самарқанд вилоят ҳокимининг 2019 йил 20 апрелдаги 67-Ф-сонли фармойишига мувофиқ, белгиланган график бўйича жорий йилнинг 30 апрель куни Пахтачи туманида “Ташаббус-2019” кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчисининг уйида ҳашар ўтказилди

Бугун 29-мактаб фидойи ўқувчилари ёшлар етакчиси билан бирга Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Сапаров Ғофур бобонинг уйига бориб ҳашар ўтказишди.

Олий Мажлис депутати Азамат Пардаев ҳам ташриф буюриб, эсдалик совғалар топширди.

2015-2024 © GOVERNMENT OF PAKHTACHI DISTRICT. Maked by: SAKTRM